АсосийЖамият

Белгиялик 15 ёшли бола физика бўйича иккинчи докторлик даражасини олди

У 12 ёшида биринчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилган эди.

'Белгиялик 15 ёшли бола физика бўйича иккинчи докторлик даражасини олди'ning rasmi

Белгияда яшовчи 15 ёшли Лоран Симонс иккинчи докторлик даражасини қўлга киритди. У биринчи диссертациясини 12 ёшида ҳимоя қилган. Ҳозирда Лоран Мюнхендаги Гелмголтс марказида учинчи илмий даражаси устида ишламоқда, у тиббиёт ва сунъий интеллект уйғунлигини ўрганмоқда.

Лораннинг охирги диссертацияси назарий квант физикасига бағишланган, аввал эса экспериментал физика бўйича ҳимоя қилган. Фотографик хотира ва мураккаб ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликларни тезда аниқлаш қобилияти унга катта ёрдам беради.

Ота-онаси сўзларига кўра, Лоран эрта ёшдан ғайриоддий қобилиятларини намоён қилган: 4 ёшида мактаб, 6 ёшида гимназияга кирган, 9 ёшида университетга қабул қилинган ва 12 ёшида Макс Планк институти тарихидаги энг ёш докторант бўлган.

Шунингдек, у Рим папаси билан учрашган, Нобел мукофоти совриндорлари билан мулоқот қилган ва дунёнинг етакчи илмий марказларида нутқ сўзлаган. Лоран, шунингдек, картингда учиш, дўстлари билан кинога бориш ва видеоўйинлар ўйнашни ҳам яхши кўради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тага етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:16

    Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дорилар сони 11 825 тага етди

    Мамлакатга импорт қилинаётган деярли 5 минг турдаги дори фақат Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилмоқда.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:14

    Доллар курси яна кўтарилди

    Доллар расмий курси 4 декабрдан буён тушмади.

    'Энди Ўзбекистонда дорилар фақат электрон рецепт билан берила бошлайди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:21

    Энди Ўзбекистонда дорилар фақат электрон рецепт билан берила бошлайди?

    Тошкент ва айрим ҳудудларда электрон рецепт тизими жорий этилди.

    'Фарғона водийсида “метан заправка”лар ўчса, газ контейнерлар орқали етиб боради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Фарғона водийсида “метан заправка”лар ўчса, газ контейнерлар орқали етиб боради

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, 2025–2026 йилги қиш мавсумида водийдаги газ тақчиллигини бартараф этиш учун икки ечим ишлаб чиқилди.

    'АОКA тугатилгач, ОАВ устидан назорат янги инспекцияга топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    АОКA тугатилгач, ОАВ устидан назорат янги инспекцияга топширилди

    Хўш, инспекциянинг вазифаларига нималар киради?

    'Инклюзив жамият сари — янги имкониятлар майдони'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Инклюзив жамият сари — янги имкониятлар майдони

    Пойтахтимиздаги “City palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Инклюзив жамият сари” Форуми ташкил этилди.