2025 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон энергетик вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси энергетика тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Депутатларнинг вазир ҳисоботидан сўнг, электр энергия тармоқлари қиш мавсумига тайёрми, деган савол билан юзланди.
Бугунги кунда тармоқлар тўлиқ тайёр эмас. Биринчи ўринда магистрал тармоқлар. Мана ҳозир 2025 йилнинг ўзида тақсимлаш тармоқларига 2 трлн сўм маблағ ўзлаштирилади. Лекин магистрал тармоқларга узоқ муддат эътибор бермаганмиз. Чунки худди генерацияга ўхшаб етарли деб юрилган. Президентимиз алоҳида топшириқ бердиларки, магистрал тармоқларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қилинди. 5 минг километр янги тармоқлар қурилади”, деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Унинг сўзларига кўра, бу 220-500 кВтли энг юқори кучланишга эга линиялар ҳисобланади.
2025 йилнинг октябрь ойи охирида энергетика вазири Ўзбекистон тўлиқ электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эгалиги ва қишда ҳеч қандай чекловлар кутилмаётганини маълум қилганди. У ўшанда ҳам асосий муаммолар 40 йилдан ортиқ вақт давомида хизмат қилиб келаётган электр тармоқлариниг эскириши боғлиқлигини таъкидлаган эди.






