АсосийЖамият

Талабалар учун маҳаллий рейсларга 50 фоизгача чегирма жорий қилинди

Авиакомпания давлат таълим муассасаларида ўқиётган талабаларга 26 декабрь – 11 январь кунлари амалга ошириладиган парвозлар учун эконом-класс чипталарига катта чегирма таклиф қилди.

'Талабалар учун маҳаллий рейсларга 50 фоизгача чегирма жорий қилинди'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчилар учун барча маҳаллий йўналишларда эконом-класс чипталарига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Компания маълумотига кўра, чегирма давлат таълим муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади. Бундай маълумотномани қуйидаги тарзда олиш мумкин:

— ЙИДХП орқали онлайн;

— таълим муассасасининг ўзида;

"Ўзбекистон Республикаси Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази"нинг электрон тасдиқномаси орқали.

Чегирма билан сотиб олинган авиачипталар 26 декабрдан 11 январгача амалга ошириладиган парвозларда амал қилиб, талабаларга қишки таътил даврида қулай сафар имконини яратади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.