АсосийЖамият

Жиззахда Nexia ва Камаз тўқнашиши оқибатида 19 ёшли йигит вафот этди

9 декабрь куни Жиззах шаҳрида 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси рульни бошқара олмай Камаз билан тўқнашди ва ҳалок бўлди.

'Жиззахда Nexia ва Камаз тўқнашиши оқибатида 19 ёшли йигит вафот этди'ning rasmi

Соат тахминан 05:10 ларда Жиззах шаҳар “Хайробод” маҳалласида D-047 йўлида 2006 йилда туғилган йигит Nexia-3 русумли автомобилда Олмачи-Хайробод йўналишида ҳаракатланаётганида рульни йўқотди.

Қарши йўналишда келаётган 1958 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Камаз-53212 билан тўқнашув натижасида Nexia ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса жойида текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар