АсосийЖамият

Давлат органларида 793 млрд сўмнинг мақсадсиз сарфи олди олинди

Шунингдек, 478 млрд сўмлик зарар ундирилди.

'Давлат органларида 793 млрд сўмнинг мақсадсиз сарфи олди олинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевга коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди. Давлат органларида ўтказилган 11 мингдан ортиқ ўрганишлар натижасида 793 млрд сўмлик маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши олди олингани, қарийб 2 трлн сўмлик хато ва камчиликлар аниқлангани маълум қилинди. Шунингдек, 478 млрд сўмлик зарар ундирилди.

Тақдимотда комплаенс бўлинмаларининг самарадорлигини ошириш, уларни тўлиқ рақамлаштириш ва сунъий интеллект асосида хавф-таҳлил тизимини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Давлат харидларидаги хавфли ҳолатларни автоматик аниқлаш, «Э-қарор» тизимида ҳужжатларнинг очиқлигини кучайтириш ҳамда жамоатчилик назоратини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. 

Коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан “Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш таклифи билдирилган. Мутасаддиларга жиноят оқибатини эмас, унинг илдизини бартараф этишга қаратилган профилактик чораларни кучайтириш вазифаси юклатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой, автомобил олди-сотдиси бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият 10.12.2025 18:56

    Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой, автомобил олди-сотдиси бекор қилинади

    Президент Фармони 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

    'Қорақалпоғистоннинг қўбиз ва ўтови ЮНЕСКО рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият 10.12.2025 17:40

    Қорақалпоғистоннинг қўбиз ва ўтови ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

    Икки ноёб маданий мерос элементи халқаро эътирофга сазовор бўлди.

    '2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатиладими?'ning rasmi

    Жамият 10.12.2025 17:14

    2026 йилдан уй-жой ва автомобилни нақд пулга сотиб олиш тўхтатиладими?

    1 апрелдан бошлаб йирик харид ва бир қатор хизматлар учун тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўловлар орқали амалга оширилади.

    'Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ янгидронлар олиб келинади'ning rasmi

    Жамият 10.12.2025 16:49

    Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ янгидронлар олиб келинади

    Президент Мирзиёевнинг соҳа мутахассислари билан учрашувида айтилишича, қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайиб, келаси йилда яна ўнлаб замонавий техникалар харид қилинади.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият 10.12.2025 16:27

    Доллар курси яна ошди

    Доллар 12 минг сўмлик чегарадан юқорига кўтарилди.

    'Кумуш нархи тарихий рекордни янгилади'ning rasmi

    Жамият 10.12.2025 15:46

    Кумуш нархи тарихий рекордни янгилади

    Comex биржасида кумуш нархи бир сутка ичида кескин ошиб кетди.