Марказий банк 11 декабрдан амалда бўладиган валюта курсларини эълон қилди. Унга кўра, доллар 17,72 сўмга ошиб, 12 020,90 сўмни ташкил этди.
Евро ҳам 1,41 сўмга қимматлаб, 13 988,72 сўмга етган. Рублдаги бироз пасайиш эса давом этиб, унинг курси 1,19 сўмга тушиб, 155,49 сўм бўлди.
Аввалроқ доллар 13,09 сўмга ошиб, 12 003,18 сўмга етгани қайд этилганди. Шундай қилиб, 19 ноябрдан бери 12 минг сўм атрофида сақланиб турган доллар курси босқичма-босқич юқорилашда давом этмоқда.






