Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида юзага келган қор кўчкиси хавфи туфайли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
Ҳозирги пайтда ФВВ раҳбарлиги бошчилигида тегишли идоралар мутахассислари томонидан вазиятни баҳолаш, хавф даражасини аниқлаш ва профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, довон орқали ҳаракатнинг қайта тикланиши ҳақида қўшимча ахборот расмий манбалар орқали эълон қилинади. Фуқаролардан берилган билдиришларни кузатиб бориш сўралган.






