АсосийЖамият

Тошкентда хусусий клиникада вафот этган эркак бўйича клиника шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида 12 ноябрь куни Судга-оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

'Тошкентда хусусий клиникада вафот этган эркак бўйича клиника шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Тошкентдаги хусусий клиникада бурнини операция қилдирган 31 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.  Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, Чилонзор туманида яшаган 1994 йилда туғилган фуқаро Х.Д. шу йилнинг 12 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган хусусий клиникага "чап томонлама бурун кистоз гаймарити, ўнг томонлама ўрта бурун чиғаноғи кўндхо буллёзи вазаматор ринит" ташхиси билан мурожаат қилиб, ушбу клиника шифокорлари томонидан жарроҳлик амалиёти ўташ жараёнида соат 12:20 ларда пульс кўрсаткичлари йўқолиб, юрак фаолияти тўсатдан тўхтаб қолиши натижасида биологик ўлим ҳолати юз берган.

РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлимининг 2025 13 ноябрдаги 1250-сонли дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро Х.Д.нинг ўлимига "Ўткир коронар ўлим, ўткир анафилактик шок сабаб бўлганлиги" кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида 12 ноябрь куни Судга-оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Олмазор туман прокуратураси томонидан хусусий клиника шифокорларига нисбатан 29 ноябрь куни ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, дастлабки терговда берилган алоҳида топшириққа асосан Олмазор тумани СЭО ва ЖСХ бўлими томонидан хусусий клиника фаолияти 14-03/28-сонли қарорга асосан жорий йилнинг 6 декабрь кунидан бошлаб расман тўхтатилган. Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш бўйича янги режалар муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:05

    Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш бўйича янги режалар муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштириш, шунингдек, аграр соҳада субсидияларни ажратишнинг янги механизмларига бағишланган тақдимот билан танишди.

    'Банкротга учрагани айтилаётган Humans ўз иловасига уланган карталардан оммавий равишда пул ечиб олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Банкротга учрагани айтилаётган Humans ўз иловасига уланган карталардан оммавий равишда пул ечиб олди

    Марказий банк ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

    'Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди

    Суд жараёнида олинган 200 минг сўм пул далил сифатида давлат ҳисобига ўтказилган.

    'Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:50

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қанчага етгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қанчага етгани очиқланди

    2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари сони сезиларли ошган.

    '“Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    “Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди

    Кўплаб шахсий сенсорлар нотўғри ўрнатилгани сабаб маълумотларда катта фарқ кузатилмоқда.