АсосийЖамият

Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди

Суд жараёнида олинган 200 минг сўм пул далил сифатида давлат ҳисобига ўтказилган.

'Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди'ning rasmi

Шофиркон туманида яшовчи 26 ёшли эркак уйида пуллик хизматлар учун хона ажратгани аниқланиб, суд томонидан жазога тортилди.

Тезкор тадбир вақтида у танишларига уйидаги хонани 200 минг сўм эвазига бергани маълум бўлган. Суд жараёнида эркак қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбини тўлиқ тан олган.

Шофиркон туман судининг ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) бўйича айбли деб топилиб, 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Суд жараёнида олинган 200 минг сўм пул далил сифатида давлат ҳисобига ўтказилган. Айбни тан олиши ва пушаймонлиги эса енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:50

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қанчага етгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қанчага етгани очиқланди

    2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари сони сезиларли ошган.

    '“Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    “Ўзгидромет” хусусий датчиклар бўйича огоҳлантирди

    Кўплаб шахсий сенсорлар нотўғри ўрнатилгани сабаб маълумотларда катта фарқ кузатилмоқда.

    'Жавоҳир Синдоров 4-турда Каруанани мағлуб этди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2025 21:15

    Жавоҳир Синдоров 4-турда Каруанани мағлуб этди

    Кейптаунда ўтаётган “Freestyle Chess Grand Slam” саралаш босқичида Жавоҳир Синдоров қора доналарда жаҳоннинг учинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлуб этди.

    'Ўзбекистон Россия макарон маҳсулотлари импортини оширди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2025 17:57

    Ўзбекистон Россия макарон маҳсулотлари импортини оширди

    Россия 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида макарон маҳсулотлари экспортини 21 фоизга оширди.

    'Тошкентда автобусда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2025 17:25

    Тошкентда автобусда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

    Жабрланувчи ҳодисани телефонига суратга олган ва судда эркак ўз айбини тан олмаган.