ДХХ ва божхона ходимлари ўтказган тезкор тадбирда уйидан минглаб психотроп дорилар чиққан пойтахтлик фуқаро қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси маълум қилишича, кузатув остидаги 1970 йилда туғилган шахснинг Учтепа туманидаги уйи кўздан кечирилганда 1835 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.
Энг эътиборли жиҳати — таркибида кўп миқдорда прегабалин бўлган ушбу психотроп дорилар биологик фаол қўшимча (БФҚ) идишларига яширинча жойлаб, дорихоналарда сотиш режалаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






