Лойиҳа доирасида, шунингдек, Украина учун 800 миллион доллар ёрдам ажратилиши ҳам кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий техника сотиб олиш қоидалари янгиланади, Россия ва Хитой таҳдидларига қарши мудофаа қобилияти оширилади, жанубий-ғарбий чегарага қўшинлар жойлаштирилади ва Пентақоннинг қурол хариди тизими модернизация қилинади.
Шунингдек, 1991 ва 2002 йиллардаги Ироқдаги ҳарбий куч ишлатиш рухсатномалари бекор қилинади ва Сурияга қарши санкциялар олиб ташланиши кўзда тутилган.






