Бугун, 2025 йил 6 декабрь, соат 19:18:21 да Ўзбекистонда кучи 4 балл бўлган ер силкиниши содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, зилзиланинг эписентри Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, силкиниш магнитудаси 3,4, чуқурлиги эса 11 км ни ташкил этган.
Эпицентрдаги 4 баллик силкиниш республиканинг айрим туманларида ҳам сезилган.
Поп тумани — 2–3 балл, масофа 15 км;
Данғара тумани — 2 балл, масофа 27 км.
Расмий маълумотга кўра, зилзила Тошкентдан 133 км жанубий-шарқда қайд этилган.
Ҳозирча зилзила оқибатида зарар ёки жабрланишлар ҳақида маълумот берилмаган. Мутасадди хизматлар вазиятни мониторинг қилишда давом этмоқда.






