АсосийСиёсат

Президент: “Энергетика тизимида ишончли таъминот ва яшил манбаларга ўтиш — асосий вазифамиз”

Ўзбекистонда энергетика соҳасига жалб этилган инвестициялар ва ишга туширилган янги қувватлар ҳисобига электр ишлаб чиқариш сезиларли ошди.

'Президент: “Энергетика тизимида ишончли таъминот ва яшил манбаларга ўтиш — асосий вазифамиз”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика объектлари ва лойиҳаларини ишга тушириш маросимида сўзлаган нутқида иқтисодиёт ва аҳолининг ортиб бораётган талаби фонида энергетика тизими изчил ислоҳ қилинаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг айтишича, соҳада икки асосий мақсад белгиланган: барча ҳудудларни ишончли ва узлуксиз электр билан таъминлаш ҳамда бу жараённи замонавий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосида амалга ошириш.

Сўнгги йилларда тизимга 35 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди, 9 минг мегаватт янги қувватлар ишга туширилди. Натижада электр ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 60 млрд кВт/соатдан бу йил 85 млрд кВт/соатга етди.

Шунингдек, қарийб 5 минг мегаваттли қуёш ва шамол станциялари, 400 мегаваттли гидроқувватлар эксплуатацияга топширилгани маълум қилинди. Жами генерацияда “яшил” энергия улуши 2025 йилда 30 фоизга етказилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.

    'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 00:45

    Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

    'Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 19.02.2026 18:30

    Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон президенти саммитда Ғазони тиклаш ва минтақада барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мамлакат позициясини билдирди.

    'Ўзбекистон президенти Вашингтонга етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 18.02.2026 04:56

    Ўзбекистон президенти Вашингтонга етиб борди

    АҚШга ташриф доирасида президент Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

    'Президент ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 17.02.2026 12:53

    Президент ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди

    Шавкат Мирзиёев ипакчилик ва пиллачилик соҳасини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди.