АсосийДунё

Пора олиб тўймаган ўзбекистонлик амалдорлар рейтинги

Биз Darakchi.uz Жиззахдан Тошкентгача, Самарқанддан Сирдарёгача Давлат хавфсизлик хизмати томонидан очиқланган энг сўнгги коррупцон ҳолатларни бир жойга жамладик.

'Пора олиб тўймаган ўзбекистонлик амалдорлар рейтинги'ning rasmi

Диққат билан тингланг — қуйидаги воқеалар мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш қанчалик кескин ва изчил давом этаётганини яққол кўрсатади.

Жиззах — газ таъминоти тизимидаги пора

Жиззах шаҳрида “Ҳудудгаз Жиззах” филиали етакчи мутахассиси тузилган далолатномани бекор қилиш ва терговга қадар текширув бўйича жиноят иши қўзғатилмаслигини “ҳал қилиш” эвазига МЧЖ вакилидан 6 минг доллар талаб қилган. Мутахассис келишилган пулни филиал биноси олдида олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиззах вилояти — ФВБ бошлиғи

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи қурилиш лойиҳасини тасдиқлаш учун аввал 200 доллар, кейин хусусий мактаб лойиҳаси учун 6 миллион сўм пора олаётганда қўлга олинган.

Самарқанд — тиббиёт бирлашмасидаги камомад

Ургут туманида тиббиёт бирлашмасидаги 61 млн сўмлик камомад бўйича иш қўзғатилган. Текширувда ҳоким ёрдамчиси гумонланувчига ёрдам беришни ваъда қилиб 2 500 доллар олаётганда ушланади. Пулни олишда иштирок этган адвокат ҳам тезкор тадбирда қўлга олинган.

Тошкент вилояти — “Ягона буюртмачи хизмати”даги пора

Бекобод туманидаги янги МТТ қурилишида 176 млн сўм камомад аниқлангач, бош юрисконсульт текширув натижасини “ижобий ҳал қилиб бериш” учун МЧЖ раҳбаридан 8 400 доллар талаб қилган. У ҳам тезкор тадбирда ушланган.

Сирдарё — Ховос туманида икки нафар ИИБ ходими

Боғдорчилик МЧЖига оид ўғирлик бўйича 4 нафардан фуқаро мажбуран олиб кетилиб, улардан ишни ёпиш эвазига навбатма-навбат 55 млн сўм, 24 млн сўм ва қўшимча 11 млн сўм талаб қилинган.

ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган операцияда икки нафар ходим 11 млн сўмни олаётганда қўлга олинган.

Тошкент шаҳри — солиқ бош инспектори

Тўқимачилик МЧЖига қўшимча 8,7 млрд сўм солиқ ҳисоблангач, бош инспектор уни бекор қилиб бериш учун 5 минг доллар олган. Аммо бажаролмай, пулни қайтараётганида ДХХ томонидан ушланган.

Суд тизими — ҳакамлик суди судьяси

Судья икки фуқаро­ни Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юбориш эвазига 15 минг доллар, шундан 4 100 долларини аванс олган. Ваъдасини бажара олмагач, пулнинг бир қисмини қайтараётганда қўлга олинган.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри — ер савдоси билан боғлиқ пора ҳолатлари

1-ҳолат: Бир гуруҳ шахслар тадбиркордан ер ажратиш ва коммуникация рухсатлари учун 7,3 млн доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда улар 160 минг доллар олаётганида ушланган.

2-ҳолат: Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти суд қарори бўйича апелляция бермаслик учун 5 минг доллар сўраган. У 4 минг доллар олаётганда қўлга тушган.

Нурафшон шаҳри — ҳоким ёрдамчиси

У фуқарони Экология қўмитасига ишга жойлаб қўйиш эвазига 2 минг доллар талаб қилган. Пулни танишлари орқали олаётганда ДХХ томонидан ушланган. У илгари ҳам бир неча маротаба судланган.

Ушбу жиноятларни содир этган амалдорларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тегишли моддалар асосида жиноий жавобгарлик чоралари қўлланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ҳавонинг сифати бироз яхшиланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:01

    Тошкентда ҳавонинг сифати бироз яхшиланди

    AQI кўрсаткичлари 70–99 оралиғида, ҳавонинг ифлосланиши “умумий” даражада баҳоланмоқда.

    'Ўзбекистонлик туристлар қаерга кўпроқ бормоқда?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:12

    Ўзбекистонлик туристлар қаерга кўпроқ бормоқда?

    Жорий йилда чет элга чиққан ўзбекистонликлар сони кескин ошди.

    'Германияда “Бундесвер” учун мўлжалланган 20 минг дона ўқ-дори ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 02.12.2025 18:01

    Германияда “Бундесвер” учун мўлжалланган 20 минг дона ўқ-дори ўғирланди

    Айни пайтда Германия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан кенг қамровли тергов олиб борилмоқда.

    'Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликдан 33 киши вафот этди'ning rasmi

    Дунё 02.12.2025 14:22

    Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликдан 33 киши вафот этди

    Эпидемия мамлакатнинг оғир аҳволдаги соғлиқни сақлаш тизимига яна бир зарба бўлгани айтилмоқда.

    'Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди'ning rasmi

    Дунё 02.12.2025 10:28

    Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди

    Бироқ Оқ уй Венесуэла раҳбарининг зудлик билан истеъфосида қатъий позицияни сақлаб қолган.

    'Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди'ning rasmi

    Дунё 02.12.2025 08:17

    Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди

    Бунга у уйланган бўлганини сабаб сифатида кўрсатган.