АсосийСиёсат

Президент Жиззахдаги Автомобилсозлик муҳандислик мактабини кўздан кечирди

Бу ерда “BYD Uzbekistan Factory” ва “ADM Jizzakh” корхоналари билан малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилган.

'Президент Жиззахдаги Автомобилсозлик муҳандислик мактабини кўздан кечирди'ning rasmi

Муҳандислик мактабида транспорт соҳасига ихтисослашган тўрт таълим йўналиши бўйича ўқув дастурлари янгича ёндашув асосида ташкил этилган. Хусусан, иккинчи курсни юқори кўрсаткичлар билан тамомлаган талабалар BYD заводи талаблари асосида ишлаб чиқилган замонавий ўқув платформаларида икки йиллик дуал таълим олади. Талабалар завод билан тўғридан-тўғри ҳамкорликда амалий машғулотларни ҳам ўтаб боради, бу эса уларга махсус ишга йўлланма сертификатига эга бўлиш имконини беради.

Қисқа муддатли тайёрлов курсларида автомобиль заводига ишга кирувчи номзодлар, завод ишчилари ва ишсиз ёшларга ўзлари қизиққан касблар ўргатилади. Бу ерда BYD автомобиль ишлаб чиқариш мини конвейери ҳам ташкил этилган. Ишлаб чиқариш цехида пайвандлаш, бўяш, йиғув ва сифат назорати бўлимлари мавжуд.

Электромобиль ва зарядлаш станциясининг тузилиши, электромобилларга хизмат кўрсатиш, саноат ва дастурлаш муҳандислиги, таннарх ва реверс муҳандислиги йўналишларига ихтисослашган махсус хоналар ташкил қилинган.

Дунё автомобиль саноатида битта қоида мавжуд: рақибни таҳлил қилмаган компания ривожлана олмайди.

Жиззахдаги ушбу муҳандислик мактабида биринчи марта маҳсулотни техник-аналитик солиштириш, харажатларни моделлаштириш (cost modeling), ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, жараёнларни глобал стандартлар билан таққослаш каби кўникмалар ҳам ўргатилмоқда.

Муҳандислик мактаби фақат талабалар учун эмас, балки соҳада фаолият юритиш истагидаги ёшлар ва мутахассислар учун ҳам очиқ. Бу ерда малака ошириш дастурлари, бошланғич касбий тайёргарлик курслари ва тадбиркорлар учун амалий ўқув модуллари ташкил этилган. Уларда илғор мутахассислар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг тажрибали муҳандислари фаол иштирок этади.

Мактабнинг асосий мақсади – талабани тайёр кадр сифатида иш жойига боришидан олдин амалиёт муҳитига олиб киришдан иборат. Натижада битирувчилар бозор талабларига тўлиқ жавоб берадиган, етук ва рақобатбардош мутахассисга айланади.

Давлатимиз раҳбари мактабдаги машғулотлар жараёнини кузатди, мини конвейерда ишлаётган талабалар билан суҳбатлашди.

Президентимиз шу ерда республика ва вилоят фаоллари билан ҳам мулоқот қилди.

Кейинги йилларда Жиззахда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларда яхши натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Лекин ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўплиги айтилди.

– Жиззахга келиб, янги ўсиш нуқталарини белгилаб олишни мақсад қилганмиз. Асосийси, аҳоли, хусусан, ёшларга муносиб шароит яратиш, юқори даромадли иш билан таъминлаш, – деди давлатимиз раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтиш учун АИИИБдан 500 миллион доллар олади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:54

    Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтиш учун АИИИБдан 500 миллион доллар олади

    Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ўзбекистон ҳукумати барқарор бозор иқтисодиётига ўтиш дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида 500 миллион долларлик келишувни имзолади.

    'Президент экологик вазиятни яхшилаш учун муҳим топшириқлар берди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 09:23

    Президент экологик вазиятни яхшилаш учун муҳим топшириқлар берди

    Хўш, Ўзбекистон етакчиси қандай топшириқларни берган?

    'Европа Иттифоқи делегацияси: “Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ўта қимматли ва стратегик аҳамиятга эга”'ning rasmi

    Сиёсат 28.11.2025 13:41

    Европа Иттифоқи делегацияси: “Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ўта қимматли ва стратегик аҳамиятга эга”

    Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро шерикликлар бўйича комиссари Йозеф Сикела ҳамда Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос бошчилигидаги делегация Президент Шавкат Мирзиёев қабулидан сўнг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

    'Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазири билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат 28.11.2025 11:23

    Мирзиёев БААнинг Ҳукумат ишлари бўйича вазири билан нимани муҳокама қилди?

    Учрашув ҳақидаги тўлиқ маълумот президент матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Ўзбекистон Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2025 17:10

    Ўзбекистон Президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    27 ноябрь куни Тошкентда янги тайинланган бир қатор давлатларнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга топширди.

    'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2025 21:16

    Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

    Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.