АсосийДунё

Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликдан 33 киши вафот этди

Эпидемия мамлакатнинг оғир аҳволдаги соғлиқни сақлаш тизимига яна бир зарба бўлгани айтилмоқда.

'Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликдан 33 киши вафот этди'ning rasmi

“Reatures”нинг ёзишича, узоқ давом этаётган иқтисодий инқироз Кубада озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон танқислигини кучайтирган, бу эса инфекцияга қарши курашни қийинлаштирмоқда. Маблағ ҳамда ёқилғи етишмаслиги дезинфекция ишларини, чиқиндиларни йиғиштиришни ва сув сизиб чиқаётган қувурларни таъмирлашни чеклаб қўймоқда.

Мамлакатда денге иситмаси йиллар давомида муаммо бўлиб келган бўлса, чикунгуня сўнгги ойларда кескин тарқалишни бошлаган. Касалликни Аэдес туркумига мансуб чивинлар юқтиради, улар зика ташувчилари ҳам ҳисобланади. Чикунгуня бош оғриғи, тошмалар ва кучли бўғим оғриқларига сабаб бўлиб, уларнинг баъзилари ойлар давомида давом этади.

Сўнгги ҳафталарда Гавана ва Сантяго шаҳарларида энг юқори касалланиш кузатилган. Ўтган ҳафта 5 717 та янги чикунгуня ҳолати қайд этилган. Расмийлар кўплаб беморлар шифокорга мурожаат қилмаётгани учун ҳақиқий кўрсаткич бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

ЖССТ июль ойида Ҳинд океани минтақасидаги янги ўчоқларнинг Европа ва Америкага тарқалмаслиги учун шошилинч чоралар кўришга чақирган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди

    Бироқ Оқ уй Венесуэла раҳбарининг зудлик билан истеъфосида қатъий позицияни сақлаб қолган.

    'Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:17

    Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди

    Бунга у уйланган бўлганини сабаб сифатида кўрсатган.

    'Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 16:08

    Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди

    Индонезия терма жамоаси билан музокаралар олиб борган Темур Кападзе якунда Ўзбекистонда қолиб, “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади.

    'Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 15:56

    Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди

    Индонезия, Малайзия ва Таиландда бир ҳафта давом этган шиддатли ёмғирлар, шамол ва кўчкилар оқибатида камида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар эса уй-жойсиз қолди.

    'Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 14:57

    Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога тайёрлигини билдирди

    Венесуэла президенти норасмий музокаралар чоғида 18 ойдан кейин лавозимини тарк этиш эҳтимоли борлигини айтди.

    'Нетаньяху президентдан афв сўради'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 13:40

    Нетаньяху президентдан афв сўради

    Исроил Бош вазири давом этаётган коррупция иши бўйича президентдан афв этишни сўради.