АсосийЖамият

Экспортни кўпайтириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйган.

'Экспортни кўпайтириш ва тадбиркорлар учун янада қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларнинг давлат хизматларидан фойдаланишини соддалаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйган. Мазкур кўрсаткичга эришиш учун анъанавий бозорлар билан чекланмасдан юқори маржали янги бозорларга чиқиш зарур.

Бу борада ташқи бозорлардаги етакчи истеъмол сегментлари ва юқори талабга эга маҳсулотлар бўйича чуқур таҳлил олиб борилди. Натижада қурилиш материаллари, енгил саноат, электротехника, озиқ-овқат, маиший кимё, машинасозлик ва металларга оид йўналишларда экспортни янада ошириш учун мамлакатимизда катта захира ҳамда имконият борлиги аниқланди.

Шу муносабат билан тақдимотда истиқболли бозор ҳисобланган мамлакатлар билан имтиёзли савдони йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий муносабатларни фаоллаштириб, экспорт-импорт ҳажми ўсишига мос равишда чегара ўтказиш пунктлари инфратузилмаси ва қувватини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Мутасаддилар маҳсулотларимизнинг ташқи бозорларда эгаллаган ўрни, талаб юқори бўлган товар турлари, хорижий шериклар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ҳамда экспортни диверсификация қилиш бўйича бажарилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, янги бозорларни очиш ва ташқи савдо механизмларини соддалаштириш топширилди.

Бугунги кунда 81 та давлат идораси томонидан тадбиркорларга 739 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.

Лекин 576 турдаги хизматлар тарқоқ ҳолда кўрсатилгани учун тадбиркорлар ҳужжат йиғиб, идорама-идора сарсон бўлаётгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 17 та босқичдан ўтиш, 10 та идорага бориш керак.

Шу билан бирга, бухгалтерия, солиқ, экспорт ва сертификатлаш бўйича консалтинг хизмати кўрсатадиган ягона хусусий сервис майдони мавжуд эмас. Бундай хизматларни банклар, суғурта компаниялари, биржа, брокерлар ва логистика операторлари, бизнес таълими ва тренинг дастурлари билан интеграция қилиш мумкин.

Тақдимотда тадбиркорлар учун барча давлат ва хусусий хизматларни бир жойга жамлайдиган “Бизнес ҳамроҳ” марказларини очиш таклиф қилинди.

Режага кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган марказларда барча давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида бир жойда, ягона электрон платформа орқали кўрсатиш йўлга қўйилади. Тадбиркорларнинг мурожаатларига туну кун жавоб берадиган “колл-марказ” ҳам ташкил этилади.

Президентимиз таклифни маъқуллаб, марказ тадбиркорлик субъектини ташкил этишдан тортиб, фаолиятини йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва экспорт қилишгача бўлган барча соҳаларни қамраб олиши зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди

    Вилоятдаги мактаб ўқувчиси ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификат олиш бўйича рекорд янгилади.

    'Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

    Бугун тушдан кейин Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин чиқди.

    'Шерзод Кудбиев таққан қимматбаҳо соат муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    'Бухорода маст ҳайдовчи  Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бухорода маст ҳайдовчи Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди

    15 апрель куни кечқурун Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:51

    Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:48

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Самарқандда наркотаҳдидларга қарши кураш бўйича йирик халқаро форум ўтказилади.