АсосийЖамият

Россиялик теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди

2025 йил 28 ноябрдаги рейтинг янгиланишига кўра, спортчи яккаликада WTA рейтингида 109-ўрнини эгаллайди.

'Россиялик теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди'ning rasmi

Теннисчи Камилла Рахимова Ўзбекистон фуқаролигини олиб, энди расман мамлакат номидан халқаро турнираларда иштирок этади. Бу ҳақда Теннис федерациясининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Сўнгги йилларда 24 ёшли Камилла Рахимова дунё теннисининг энг барқарор ва профессионал равишда ривожланаётган ўйинчиларидан бирига айланган.

Унинг ютуқлари орасида — яккаликада энг юқори рейтинг: дунё 60-ўрни (2024 йил 30 декабрь), жупликда энг юқори рейтинг: дунё 51-ўрни (2025 йил 25 август), жупликда 3 WTA турнир ғолиблиги, яккаликда WTA 125 турнирда ғалаба, шунингдек, жуфтликда яна бир неча ғалабалар мавжуд.

Ҳозирги мавсумда Камилла Рахимова юқори натижалар кўрсатишда давом этмоқда: охирги ютуқлари орасида — 2025 йил августида Синсиннатидеги нуфузли WTA 1000 турнирда жупликда чоряк финалга чиқиши.

2025 йил 28 ноябрдаги рейтинг янгиланишига кўра, спортчи яккаликада WTA рейтингида 109-ўрнини эгаллайди.

“Камилла Раҳимованинг Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши тарихий воқеа. У ўзини кучли ва рақобатбардош теннисчи сифатида кўрсатган, дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан тенгма-тенг ўйнай олади. Биз Камиллани терма жамоа таркибида кўрганимиздан мамнунмиз ва олдинда — ёрқин ғалабалар, катта йўл ва янги рекордлар борлигига ишонамиз”, — деди Ўзбекистон Теннис Федерацияси бош котиби Сардор Камилов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди

    Вилоятдаги мактаб ўқувчиси ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификат олиш бўйича рекорд янгилади.

    'Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

    Бугун тушдан кейин Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин чиқди.

    'Шерзод Кудбиев таққан қимматбаҳо соат муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    'Бухорода маст ҳайдовчи  Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бухорода маст ҳайдовчи Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди

    15 апрель куни кечқурун Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:51

    Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:48

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Самарқандда наркотаҳдидларга қарши кураш бўйича йирик халқаро форум ўтказилади.