АсосийДунё

Нетаньяху президентдан афв сўради

Исроил Бош вазири давом этаётган коррупция иши бўйича президентдан афв этишни сўради.

'Нетаньяху президентдан афв сўради'ning rasmi

Кеча, 30 ноябрь куни Нетаньяху ўз адвокатлари орқали Президент Исаак Герцогга расмий афв сўрови юборди.

Бош вазир 2019 йилда порахўрлик, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланган, лекин айбловларни доимо рад қилган.

Мухолифат етакчиси Яир Лапиднинг фикрига кўра, айбини тан олмаган шахсни афв этиш мумкин эмас.

Шу билан бирга, адвокатлар президент қарорини мамлакатдаги сиёсий бўлинишни юмшатиш ва миллий бирликни мустаҳкамлаш учун истисно тариқасида қабул қилиши мумкинлигини айтишмоқда.

Президент Герцог сўровни “муҳим оқибатларга эга” деб баҳолаб, масалани барча зарур фикр-мулоҳазалардан сўнг “масъулият ва самимият билан” кўриб чиқишини билдирди.

    Бошқа янгиликлар