Ҳисоботга кўра, 1 кг палов тайёрлаш энг арзон Қорақалпоғистон Республикасида (98 100 сўм), энг қиммат эса Тошкент шаҳрида (116 100 сўм) қайд этилган. Вилоятлар бўйича харажатлар 104 минг сўмдан 115 минг сўмгача ўзгариб туради.
Ҳудудлар бўйича 1 кг палов тайёрлаш қиймати:
Қорақалпоғистон Р. — 98 100 сўм
Сирдарё вилояти — 104 100 сўм
Андижон вилояти — 105 800 сўм
Хоразм вилояти — 106 600 сўм
Бухоро вилояти — 107 500 сўм
Наманган вилояти — 108 600 сўм
Навоий вилояти — 109 200 сўм
Жиззах вилояти — 109 300 сўм
Қашқадарё вилояти — 111 100 сўм
Сурхондарё вилояти — 111 400 сўм
Тошкент вилояти — 112 000 сўм
Самарқанд вилояти — 112 500 сўм
Фарғона вилояти — 115 200 сўм
Тошкент шаҳри — 116 100 сўм
Таъкидланишича, ушбу қийматлар ҳудудларда тайёр палов нархини англатмайди — уларга маҳсулотлар қиймати билан бирга пишириш ва бошқа хизмат харажатлари ҳам қўшилган.






