АсосийДунё

Трампга қарши Жоржияда қўйилган айбловлар бекор қилинди

Прокуратура ишни давом эттириш “натижа бермаслигини” маълум қилди.

'Трампга қарши Жоржияда қўйилган айбловлар бекор қилинди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трампга 2020 йилги сайловларга аралашгани учун Жоржия штатида қўйилган барча айбловлар бекор қилинди. Жоржия штати прокурори Питер Скандалакиснинг айтишича, амалдаги президентнинг судда иштирок этиши амалда мумкин эмас ва ишни давом эттириш “фойдасиз” ҳисобланади.

Прокурорнинг таъкидига кўра, суд ҳам айбловларни бекор қилиш қарорини маъқуллаган. Трампнинг адвокати Стивен Сэдоу буни қўллаб, иш умуман очилмаслиги кераклигини айтган.

Маълумот учун, Трамп 2021 йилда Фани Уиллис томонидан бошланган текширув доирасида Жоржияда сайлов натижаларини ўзгартиришда айбланган эди. 2023 йилда Трамп ва яна 18 киши Жоржиянинг коррупцияга қарши қонунини бузишда айбланди. Шу иш чоғида у қисқа муддатга ҳибсга олинган, 20 дақиқадан кейин қўйиб юборилган.

2020 йилги сайловларда мағлуб бўлганидан бери Трамп тўртта жиноий ишга дуч келган, улардан бири — айнан шу Жоржия иши эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Роналду жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:37

    Роналду жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди

    Ҳар бир соатнинг қиймати 280–400 минг долларга баҳоланган.

    'Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:32

    Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди

    КХШТ саммити олдидан етакчиларга этномаданий дастур намойиш этилди.

    'Президент Эмбало ҳокимиятдан ағдарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:51

    Президент Эмбало ҳокимиятдан ағдарилди

    Мамлакатда сиёсий институтлар фаолияти тўхтатилди, чегаралар ёпилди.

    'Экологик чоралар самара бера бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:54

    Экологик чоралар самара бера бошлади

    Кескин чора-тадбирлар фонида ҳаво сифати сезиларли равишда яхшиланяпти.

    'Нукусда Республика спорт гимнастикаси мактаби иш бошлади'ning rasmi

    Дунё 26.11.2025 22:09

    Нукусда Республика спорт гимнастикаси мактаби иш бошлади

    Янги мактаб ёш гимнастикачиларни қўллаб-қувватлаш ва профессионал спорт имкониятларини кенгайтиради.

    'Чипсларга акциз солиғи таклиф қилинди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2025 21:16

    Чипсларга акциз солиғи таклиф қилинди

    2026 йилдан бошлаб 1 кг чипс учун 15 минг сўмлик акциз жорий этилиши мумкин.