Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат резиденциясида КХШТга аъзо давлат раҳбарлари учун этномаданий дастур ташкил этилди. Анъанавий “Қирғиз айили” мажмуаси меҳмонларга қирғиз халқининг турмуш тарзи, миллий ҳунармандчилик ва маданий мероси билан таништирилди.
Юрталар, миллий буюмлар ва халқ ҳунармандларининг асарлари намойиш этилган тадбирда етакчиларга қўл меҳнати билан тайёрланган панно ва миллий мусиқий асбоблар ҳам совға қилинди.
Экскурсия чоғида Россия президенти Владимир Путин ёш қомузчи ижросига қизиқиш билдириб, мусиқа асбобини қўлига олди ҳамда у кўрсатган бир нечта аккордларни такрорлаб кўришга ҳаракат қилди.






