Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Теҳронда ҳаво сифати хавфли даражагача ёмонлашгани боис мактаб ва университетлар ёпилиб, онлайн таълим режими жорий этилди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.
Шунингдек, фавқулодда хизматлар, тиббиёт, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ташқари барча давлат ва хусусий сектор ходимларига масофадан ишлашга рухсат берилган.
Шаҳар ва унинг атрофида соат 06:30 дан 20:30 гача транспорт ҳаракати чекланган. Юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати ҳам тақиқланган, бироқ тез бузилувчан маҳсулот ва ёқилғи ташувчиларга истисно қилинган.
Расмийларга кўра, агар ҳавонинг сифати яқин кунларда яхшиланмаса, амалдаги чекловлар янада кучайтирилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши мумкин.






