АсосийЖамият

Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари икки алоҳида ҳолатда мансабдор ва воситачилар томонидан тадбиркорларнинг ишончи суиистеъмол қилинганини аниқлади.

'Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

ДХХ, ИИВ ва Департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирлар натижасида жами 9 минг АҚШ доллари миқдорида пора олиш пайтида айбланувчилар қўлга олинди.

Биринчи ҳолатда Тошкент вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси, хусусий нотариус ёрдамчиси, риэлтор ва яна бир шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киргани айтилмоқда.

Улар Чирчиқ шаҳридаги МЧЖга тегишли 8,5 гектар ер майдонини 6,8 млн долларга сотиб бериш ва зарур рухсатномаларни олиб бериш баҳонасида 500 минг доллар пора талаб қилган.

Ушбу сумма ҳисобидан 160 минг долларни қабул қилиб олган вақтда улар ашёвий далиллар билан ушланган. Уларнинг иши Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича тергов қилинмоқда.

Иккинчи ҳолатда Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти суднинг тадбиркор фойдасига чиқарган қароридан шикоят бермаслик эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир пайтида у 4 минг долларни қабул қилиб олган вақтида ушланган. Айбланувчига Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 22:29

    Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади

    Бунинг учун тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    'Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 20:50

    Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

    'Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 19:09

    Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этмоқда.

    'Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 15:15

    Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди

    Қонунчилик палатаси автомобилнинг босиб ўтган йўлини камайтириб кўрсатиш ёки одометрни алмаштириб, бу ҳақда харидорни хабардор қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни қўллаб-қувватлади.

    'Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 14:38

    Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда

    Бувайда туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган экология инспектори ҳоким ўринбосари томонидан зўравонлик билан тўхтатилгани билдирилди.

    'Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 13:51

    Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади

    Давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифида ушбу маълумот ҳақида сўз борди.