АсосийЖиноят

Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди

Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

'Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди'ning rasmi

Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги, ушбу жараёнда туман ҳокими ўринбосари Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатганлигига оид видеоёзувлар тарқалган.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тегишли идоралар иштирокида ушбу ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Х. мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатидан четга чиқиб, Бувайда тумани "Найман" маҳалласидан ўтган Найман зовури атрофидаги дарахтларни "Д.С." МЧЖнинг ишчиси томонидан кесилаётганлигидан хабар топиб, уни олдини олиш чораларини кўраётган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Бувайда туман бўлими инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасидан кечишга мажбур қилиб, ҳодиса жойидан олиб кетиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 15:00

    Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди

    Ушбу шахслар бўйича Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.