Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳага кўра, автомобиль сотилишидан олдин унинг одометр кўрсаткичлари ўзгартирилган ёки қурилма алмаштирилган бўлса, бу ҳақда харидорни хабардор қилмаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатда жарима миқдори БҲМнинг 10–15 баравари, яъни 4,12 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача этиб белгиланмоқда.
Одометр — транспорт воситасининг босиб ўтган масофасини қайд этувчи асбоб бўлиб, унинг ишлаш механизми ғилдирак айланишларини ҳисоблашга асосланади.






