Фарғона вилояти Бувайда туманида Экология қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзов аҳоли мурожаати асосида манзилга етиб бориб, ноқонуний дарахт кесилишига чек қўйишга уринган.
У ҳолат бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштирмоқчи бўлганида, туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров унинг фаолиятига куч ишлатиш орқали қаршилик қилгани айтилмоқда.
Инспектор Миллий гвардия ходимлари ёрдамида мажбуран туман ИИБига олиб кетилгани маълум қилинган.
Экология миллий қўмитаси ҳодисани кескин қоралаб, ҳоким ўринбосари ва бошқа масъулларни қонуний жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрилишини билдирди.






