АсосийЖамият

Зойир Мирзаев: “Тандирда нон ёпмай қўйган аёлларда рак кўпайяпти”

Тошкент вилояти хокими Зойир Мирзаев аёллар ўртасида саратон касалликлари кўпайишини уларнинг тандирда нон ёпмаслиги билан боғлади.

'Зойир Мирзаев: “Тандирда нон ёпмай қўйган аёлларда рак кўпайяпти”'ning rasmi

Учрашувда Мирзаев аёллар соғлиғида кузатилаётган муаммолар ҳақида гапирар экан, саратон касалликлари ошишининг сабабларидан бири сифатида уларнинг тандирда нон ёпмай қўйганини тилга олди.

“Маҳаллаларга борганда, айланамиз — тандир йўқ, нон ёпилмайди. Илгариги қора буғдойдан қўшиб ёпиладиган нон бошқача эди. Хўжайинларни ҳам булкага ўргатиб олдик. Самарқандда ишлаганимда кореялик доктор келиб, аёлларда саратон нима учун кўпайганини ўрганган — биринчи ўринда камҳаракатликлик турибди”, — деди Мирзаев.

Унинг сўзларига кўра, тандирда нон ёпиш жараёни аёл организмини қизитади, қон айланишини тезлаштиради ва бу “томирларни тозалашга ёрдам беради”. Мирзаев бу ҳолатни саратон хавфининг камайиши билан боғлагандек чиқди.

Шу билан бирга, мутахассислар бундай даъволар илмий далилларга таянмаслигини, рак касалликларининг сабаблари жуда кўп омиллар — генетика, муҳит, овқатланиш, яшаш тарзи ва касбий хавфлар билан боғлиқ эканини таъкидлашини эслаш жоиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:32

    Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқаро шахмат майдонида тарихий натижа қайд этган Жавоҳир Синдоровни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    '“Ўзбекистон темир йўллари” тендерларида 21 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:27

    “Ўзбекистон темир йўллари” тендерларида 21 млрд сўмлик қонунбузилиш аниқланди

    Бу бўйича масъул ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

    'Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:51

    Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди

    Гумонланувчи жабрланувчини Туркияга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

    'Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди

    Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.

    'Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:48

    Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади

    Янги тизим таълим сифати ва муассасалар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган.

    'COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:19

    COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?

    Мутахассислар янги мутация тарқалиш эҳтимоли пастлигини таъкидламоқда.