BBC нашрининг ёзишича, Квинсленд сенатори Полин Хансон қора бурка кийиб парламентда чиқиши билан яна бир бор эътибор марказига тушди. Унинг бу ҳаракати сенат унинг қонун лойиҳасини рад этганидан кейин намойиш сифатида амалга оширилди. Хансон лойиҳаси оммавий жойларда тўлиқ қиёфани ёпиб юришни тақиқлашни назарда тутарди.
Ҳаракатга мусулмонлар ва бошқа сенаторлар кескин муносабат билдирди. Нью Саут Уэльсдан мусулмон Гринс сенатори Мехрин Фаруки бу ҳаракатни “очиқ-ойдин ирқчилик” деб атади. Ғарбий Австралиядан мустақил сенатор Фатима Пайман эса буни “уятли ҳаракат” деб баҳолади.
Ташқи ишлар вазири Пенни Вонг бу ҳаракатни “ҳурматсизлик” деб атаган ва Хансонни парламент аъзоси сифатида муносиб эмас деб ҳисоблаган. Хансон Facebook саҳифасида: “Агар улар менинг бурка кийишимни истамаса, уни тақиқлашсин” деб ёзди.
Маълумот учун, Хансон 2017 -йилда ҳам бурка кийиб парламентда чиққан ва миллий тақиқ талаб қилган. У 2016 йилда сенатга қилган нутқида мамлакатни “мусулмонлар босиб олаётган” таҳдиди ҳақида гапирган, бу 1996-йилдаги “осиёликлар босиб олаётган” деган баҳсли нутқини эслатади.






