Янгиланган синоптик маълумотларга кўра, ҳаводаги инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача, ноябр якунигача сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Олдинроқ инверсия ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди. Янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.
"Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради. Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади", дейилади хабарда.






