Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, АҚШ долларининг расмий курси 56,73 сўмга ошиб, 11 971,40 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 61,81 сўмга қимматлашиб, 13 797,04 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 3,54 сўмга, хитой юани эса 9,11 сўмга кўтарилди. Уларнинг амалдаги курслари мос равишда 151,81 сўм ва 1 683,69 сўмни ташкил этди.
Олтиннинг 1 грамми 23 000 сўмга арзонлаб, 1 млн 602 минг 400 сўмга тушди.
“TradingView” маълумотларига кўра, 21 ноябрь соат 16:00 ҳолатига биткоин 105 млн 680 минг 897 сўмга пасайган ва 984 млн 751 минг 63 сўмдан гавдаланмоқда.






