ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда уйини “нарколаборатория”га айлантирган 1987 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди. Унинг хонадондан турли гиёҳванд моддалар ва онлайн савдо учун ишлатилган 3 та Telegram-бот топилди.
Андижон шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши олиб борилган тезкор тадбир давомида хонадонда нарколаборатория ташкил қилган фуқаро ushlandi. Текширув давомида уйдан “гашиш”, кристалл кўринишидаги синтетик модда, “Тропикамид” дори воситалари, хом-ашё, махсус идишлар ва зип пакетлар топилган.
Шунингдек, далил сифатида олинган ноутбукда мижозлар билан ишлаш учун бошқарилган 3 та Telegram-бот, шу билан бирга уй шароитида модда тайёрлаш бўйича видео ва фото қўлланмалар мавжудлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва унинг жиноий алоқаларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.






