“Маърифат акс-садоси” туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.
“Маърифат акс-садоси” — бу буюк цивилизациялар овозидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда. Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз”, — дейди Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов.






