АсосийЖиноят

Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.

'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖ даласидан полиэтилен целлофан ўғирлангани ҳақида ИИБга мурожаат тушгач, бўлимнинг подполковник ва майор унвонидаги икки нафар катта тезкор ходими 4 фуқарони мажбуран бўлимга олиб кетгани маълум бўлди.

Тезкор ходимлар уларни “қамаб қўйиш” билан қўрқитиб, ишни тўхтатиш эвазига 55 млн сўм талаб қилган. Кейинроқ “зарарни қоплаш” учун 24 млн сўм олгани айтилмоқда. Шунингдек, жиноят иши қўзғатмаслик ва ҳужжатларни маъмурий жавобгарликка мослаб судга юбориш учун қўшимча 11 млн сўм талаб қилишган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар 11 млн сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.11.2025 18:58

    Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 17.11.2025 09:27

    Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди

    Тезкор тадбирда 475 грамм қуйма олтинни сотмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро ушланди.

    'Самарқандда мерос можароси: ака-ука опасини ўлдириб, 15 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 12.11.2025 13:45

    Самарқандда мерос можароси: ака-ука опасини ўлдириб, 15 йилга қамалди

    Самарқанд шаҳрида ота-онадан қолган меросни бўлишиш масаласида келиб чиққан низода ака-ука опасини ўлдирган.

    'Жиззахда ФВБ бўлими бошлиғи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 12.11.2025 07:33

    Жиззахда ФВБ бўлими бошлиғи пора билан ушланди

    6 миллион сўм ва 200 доллар талаб қилган мансабдор қўлга олинди.

    'Қамоқдан чиқариш эвазига 60 минг доллар талаб қилган сурхондарёлик адвокат 10 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 10.11.2025 21:12

    Қамоқдан чиқариш эвазига 60 минг доллар талаб қилган сурхондарёлик адвокат 10 йилга қамалди

    Унга 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Сифатсиз дорилар сотуви аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 07.11.2025 20:51

    Сифатсиз дорилар сотуви аниқланди

    Умумий баҳоси 163,6 млн сўмлик маҳсулот ушлаб қолинди.