АсосийСпорт

Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Италияга 2:3 ҳисобида ютқазди.

Биринчи тайм Италиянинг ташаббуси остида ўтди. 19-дақиқада Томас Кампаниелло дарвозабон Иброҳим Шокиров қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи таймда тенг курашлар кузатилди. 56-дақиқада Амирхон Муродов бурчак зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тақдирини қисқа фурсатдаги хатолар ҳал қилди. 68- ва 70-дақиқада Кампаниелло ва Идрисса ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ўз жамоасига ғалаба келтирувчи голларни урди.

Сўнгги дақиқаларда Азизбек Эримбетов ҳисобни қисқартира олди холос.

Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт Бугун 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.

    'ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 23:15

    ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ 1/16 финал босқичида Хорватияни мусобақадан чиқариб юборди.

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 09:57

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади

    Ўйин Ўзбекистон вақти билан 20:45 да бошланади.

    'Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 18:18

    Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди

    Олимпиада чемпионининг тестида тақиқланган модда аниқланди.

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 11:18

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради

    Ушбу учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да бошланади.