Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 ноябрь куни БААнинг Ал-Айн шаҳрида ўтаётган халқаро ўртоқлик мусобақасии финалида Эронга қарши баҳс олиб боради. Беллашув “Ҳазза бин Зайд” стадионида Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Финалга қадар Ўзбекистон Фабио Каннаваро бошчилигида Мисрни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Эрон Кабо-Верденинг қаршилигини пенальтилар сериясида енгиб ўтди.
Терма жамоалар тарихида шу кунга қадар 18 та ўйин ўтган: уларнинг 11 тасида Эрон, 2 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 5 та учрашув дуранг билан якунланган. Жамоаларнинг энг сўнгги учрашуви сентябрь ойидаги CAFA кубоги финалида бўлиб, унда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида зафар қучган эди.






