АсосийЖамият

Эртага пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

18 ноябрь куни Тошкент кўчаларида ҳарбийлар намойишкорона юриши ўтказилади.

'Эртага пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни Тошкентнинг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбийлари намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади.

Ҳарбий бўлинмаларининг пиёда юришлари "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасида соат 15.00 да кўргазмали чиқишлар билан бошланади.

"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – "Чорсу" бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – "Халқлар дўстлиги" санъат саройи (Ўзбекситон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг "Халқлар дўстлиги" санъат саройи майдонида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.

2025 йил 18 ноябрь куни пойтахтимизнинг қуйида келтирилган кўчаларида соат 15.00 дан соат 17.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

Қора қамиш – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб КХАЙ – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;

КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Зарқайнар – Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар – Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Зарқайнар – Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат – Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;

Фурқат – Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат – Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача.

Айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Январь-октябрь ойларида 62 мингдан ортиқ истеъмолчи қарздорлик сабаб сувдан узилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:16

    Январь-октябрь ойларида 62 мингдан ортиқ истеъмолчи қарздорлик сабаб сувдан узилган

    Ушбу ҳолатларнинг энг кўпи, яъни 70 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади.

    'Вазирлик Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик қоидабузарлик ҳолатига изоҳ берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:01

    Вазирлик Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик қоидабузарлик ҳолатига изоҳ берди

    Қурилиш вазирлиги Антикоррупция аниқлаган 38,5 млрд сўмлик тендердаги қоидабузарлик юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра...

    'Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:19

    Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди

    Damas ва Onix иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлган.

    'Назарбек постида ҳайдовчидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:53

    Назарбек постида ҳайдовчидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса топилди

    Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Lacetti ҳайдовчиси Назарбек постида тўхтатилиб, унинг ёнидан мумсимон, ўткир ҳидли модда топилди.

    'Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида ҳаво ифлосланиши кескин ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:46

    Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида ҳаво ифлосланиши кескин ошди

    IQAir маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво сифати хавфли даражагача пасайган.