АсосийЖамият

Тошкентда аёлга нисбатан ноўрин ҳаракат қилган эркак 3 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида 27 ёшли эркак аёлга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этгани учун жазоланди.

'Тошкентда аёлга нисбатан ноўрин ҳаракат қилган эркак 3 суткага қамалди'ning rasmi

Маълум бўлишича, 2026 йил 7 апрель куни Турсунбаев Суннатулла Турабай ўғли Яшнобод туманида жойлашган хонадонлардан бирида фуқаро Норинова Севара Фахриддиновнага нисбатан тегажоғлик қилган. У аёлнинг танасининг турли қисмларидан ушлаб, шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни амалга оширган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбини қисман тан олган ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини билдирган. Жабрланувчи эса унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Суд иш материалларини ўрганиб, гувоҳлар кўрсатмалари ҳамда бошқа далиллар асосида мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинганини қайд этди.

Қарорга кўра, Турсунбаев Суннатулла Турабай ўғлига нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди

    Ҳодиса юзасидан “Тошкент метрополитени” расмий изоҳ бериб, машинистга нисбатан интизомий чора кўрилишини маълум қилди.

    'Тошкент вилоятида йирик миқдорда синтетик наркотиклар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Тошкент вилоятида йирик миқдорда синтетик наркотиклар мусодара қилинди

    Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

    'Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:33

    Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади

    Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

    'Синдаров тарих ёзди: Номзодлар турнири муддатидан олдин ютилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Синдаров тарих ёзди: Номзодлар турнири муддатидан олдин ютилди

    Энди у жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради.

    'Нефть-газ соҳасидаги чоралар юзасидан президентга ҳисобот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:57

    Нефть-газ соҳасидаги чоралар юзасидан президентга ҳисобот берилди

    Қазиб чиқаришни барқарорлаштириш, йўқотишларни камайтириш ва янги технологияларни жорий этиш устувор вазифа этиб белгиланди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.