АсосийДунё

Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди

Шайх Ҳасина 2024-йилги талаба қўзғолонини қонли тарзда бостиришда айбдор деб топилди.

'Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

Бангладешнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасина инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. У 2024 йилда талабалар бошчилигидаги йирик норозилик намойишларини куч билан бостиргани ортидан ҳокимиятдан четлатилганди.

БМТ маълумотларига кўра, мазкур тартибсизликлар вақтида қарийб 1 400 киши ҳалок бўлган, улардан аксарияти хавфсизлик кучлари томонидан ўқ отиш оқибатида жон берган. Суд Ҳасинанинг айнан шу ҳаракатларни буюрганини асосий айблов сифатида қайд этган.

Ҳукм юзасидан расмий изоҳ берилмаган, бироқ халқаро ташкилотлар Бангладешдаги суд жараёнининг шаффофлиги юзасидан хавотир билдирмоқда.

    Бошқа янгиликлар