АсосийБу қизиқ

Олимлар қаришнинг асосий сабабларидан бирини аниқлади

Ўсмирлик давридаги агрессия катталарда биологик қаришни тезлаштириши мумкин.

'Олимлар қаришнинг асосий сабабларидан бирини аниқлади'ning rasmi

Виржиния университети олимлари 17 йиллик тадқиқот орқали ўсмирлик давридаги тажовузкор хулқ-қаттиқ муносабатлар кейинчалик биологик қаришни тезлаштириши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари “Journal of Health Psychology” журналида чоп этилди.

Психологлар 1998 йилдан бошлаб 123 нафар ўсмирнинг дўстлари ва ота-оналари билан муносабатларини кузатиб борган, шу билан бирга холестерин, қон босими, глюкоза, яллиғланиш кўрсаткичлари каби биомаркерларни ҳам ўрганган. Мутахассисларга кўра, ушбу кўрсаткичлар инсон соғлиги ва умр давомийлигини башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Маълум бўлишича, 13 ёшида дўстларига нисбатан агрессив ёки душманона муносабатда бўлган, шунингдек, отаси билан низоли муносабатга эга бўлган ўсмирлар 30 ёшга келиб биологик қаришнинг тезлашган белгиларига дуч келган. Олимлар айниқса оталар билан ўсмирлик охиридаги зиддиятлар ва 20 ёшлар атрофидаги дўстларга бўлган агрессия энг кучли таъсир кўрсатганини таъкидлайди.

Тадқиқотда бу таъсир ҳам эркакларда, ҳам аёлларда бир хил даражада кузатилгани қайд этилган. Мутахассислар фикрича, инсоннинг болалик ва ўсмирликдаги муносабатлар феъл-атвори юрак-қон томир касалликлари хавфидан ташқари организмдаги умумий эскириш жараёнини ҳам олдиндан кўрсатиб беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Биткоин нархи 25 фоизга қулади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 14:24

    Биткоин нархи 25 фоизга қулади

    Бугун, 17 ноябрь куни криптовалюта бозорида кескин пасайиш кузатилди.

    'Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 00:52

    Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 17-20 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.11.2025 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    Валюта бозорида ўсиш қайд этилди.

    'Кўп тил билиш қаришни секинлаштиради'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.11.2025 08:12

    Кўп тил билиш қаришни секинлаштиради

    86 минг нафар инсон иштирок этган йирик тадқиқотга кўра, битта қўшимча тил ўрганишнинг ўзи миядаги тез қариш хавфини икки баравар камайтиради.

    'Бугун ҳарорат 21 даража илиқ бўлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.11.2025 00:04

    Бугун ҳарорат 21 даража илиқ бўлади

    “Ўзгидромет” Бугун 14 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Россияда шифокорлар аёлнинг кўзидан тирик қурт чиқарди'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.11.2025 21:42

    Россияда шифокорлар аёлнинг кўзидан тирик қурт чиқарди

    Аёл шифокорларга қош остида нимадир ҳаракатланаётгани ҳақида шикоят қилиб мурожаат қилган.