АсосийСиёсат

"Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда"

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида минтақани янада ривожлантиришнинг асосий етти йўналишига тўхталиб ўтди.

'"Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда"'ning rasmi

Бугунги саммит тарихий бўлди: Маслаҳат учрашувлари форматига Озарбайжон Республикасининг тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилишини давлат раҳбарлари бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу қадам ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришини, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида ҳамкорликнинг ягона маконини шакллантиришини таъкидлади.

Президентимиз ўз нутқида минтақани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди:

1. Минтақавий интеграциянинг янги босқичи. 

Қисқа вақт ичида Марказий Осиё мулоқотнинг маслаҳат шаклидан чинакам ҳамкорлик босқичига ўтди: ҳудудий масалалар тартибга солинди, чегаралар очилди, энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзаро савдо 10,7 миллиард долларга етиб, инвестициялар 17 фоизга ўсди.

2. Институционал архитектурани мустаҳкамлаш.

Учрашувлар форматини “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасига айлантириш, Котибиятни таъсис этиш, Оқсоқоллар кенгашини тузиш, миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини кўтариш таклиф этилди.

3. Иқтисодиёт ва инвестициялар.

Минтақа давлатлари ўзаро савдо ҳажмини 1,5–2 баравар ошириш имкониятига эга. Президент қуйидагиларни таклиф қилди:

– 2035-йилгача бўлган Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг минтақавий дастурини қабул қилиш;

– Ягона инвестиция макони тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш;

– электрон тижоратни биргаликда ривожлантиришни илгари суриш.

4. Инфратузилма ва транспорт.

Ўзбекистон "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли, Трансафғон йўлаги ва Транскаспий йўналишларини кенгайтириш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда минтақа давлатларини биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Инфратузилмани ривожлантириш бўйича Кенгашни тузиш таклиф қилинди.

5. Хавфсизлик ва Афғонистон.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик консепсияси ва Таҳдидлар ва хавфлар каталоги тасдиқлаш учун тақдим этилди. Президент Афғонистонни минтақавий энергетика ва транспорт лойиҳаларига интеграцияси муҳимлигини таъкидлади ҳамда “Фарғона тинчлик форуми”ни мунтазам ўтказиладиган халқаро анжуманга айлантиришни таклиф қилди.

6. Иқлим ва сув.

Ўзбекистон 2026-2036-йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилишни деб эълон қилишни, шунингдек, Сув хўжалиги соҳасида компетенсиялар минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди.

7. Гуманитар соҳа.

Илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш қўллаб-қувватланди. Президент ҳар йили маънавий мерос ва маърифатпарварлик ғояларига бағишланган Халқаро конгрессни ўтказишни, Минтақавий илмий тадқиқотлар жамғармасини тузиш ҳамда минтақамиз олим ва мутафаккирларининг глобал ривожланишга қўшган ҳиссасига бағишланган БМТнинг махсус резолюциясини илгари суришни таклиф қилди.

Президентимиз нутқини асосий фикр билан якунлади: 

"Бизнинг кучимиз – бирликда, муваффақият сари йўлимиз – дўстлик ва ҳамкорликда".

Ўзбекистон Туркманистонни янги – “Марказий Осиё ва Озарбайжон” форматида ўтадиган давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида раисликни қабул қилиб олгани билан табриклади ва бўлажак мезбонлик қилиш давридаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:26

    Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

    'Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:35

    Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди

    "Тошкент-Ҳумо" аэропортида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов суҳбат ўтказди.

    'Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 19:03

    Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Минтақа давлатлари ва Озарбайжон Президентлари еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

    'Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 17:25

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди

    Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари учрашув ўтказишди.

    'Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 16:31

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

    Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.

    'Мирзиёев Алиев билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 16:01

    Мирзиёев Алиев билан учрашди

    Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.