АсосийЖамият

Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашишди

ТИВ раҳбарлари ҳамкороикни мустаҳкамлашни муҳокама қилди.

'Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашишди'ning rasmi

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ТИВ раҳбалари йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг умумий фаровонлигини янада ошириш учун кенг кўламли имкониятлар кўриб чиқилди. 

“Муҳокамаларимиз бир қатор муҳим масалаларга, жумладан, саммит кун тартиби лойиҳаси, асосий қарорлар ва Марказий Осиёда ҳамкорликнинг келажакдаги йўналишини белгилайдиган якуний ҳужжатлар рўйхатига қаратилди. Интеграцияни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва умумий чақириқларни биргаликда ҳал этиш борасидаги интилишларимизда якдилмиз”, деди Бахтиёр Саидов.

Шу куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари уч давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш тўғрисидаги баённомани имзолади. 

“Бугунги кун Марказий Осиёдаги қўшничилик муносабатлари тарихида ҳақиқатан ҳам муҳим ва ижобий босқич бўлди”, деди Бахтиёр Саидов ушбу баённома имзолангани ҳақида. 

Унинг таъкидлашича, бу муҳим қадам конструктив мулоқот, ўзаро ишонч ҳамда ҳукуматларнинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга бўлган умумий интилиши натижаси ҳисобланади. Ратификация жараёнининг якунланиши нозик масалаларни дипломатия, ўзаро ҳурмат ва узоқни кўра билиш орқали ҳал этишдаги умумий салоҳиятни намоён этади.

    Бошқа янгиликлар