"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 16 ноябрь куни мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол асосан шарқ йўналишидан эсади, тезлиги 3–12 м/с атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида кечаси 4–6°С илиқ, кундузи 18–20°С илиқ бўлади. Тошкент вилояти, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 17–22°С илиқ; Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 19–24°С илиқ. Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 15–20°С илиқ, Бухоро ва Навоийда кечаси 4–9°С илиқ, кундузи 17–22°С илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 17–22°С илиқ, тоғли ҳудудларда кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 12–17°С илиқ бўлади.






