АсосийСиёсат

Мирзиёев Алиев билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

'Мирзиёев Алиев билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида Илҳом Алиев Ўзбекистон етакчисига Маслаҳат учрашувида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, қардош Озарбайжон Президенти ва халқини жорий йил 8-октябр куни нишонланган Ғалабанинг беш йиллиги билан самимий табриклади.

Ўзбекистон Президентининг шу йил июл ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Барча даражаларда самарали алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди. Автомобилсозлик, энергетика, туризм ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳалар фаол паллага кирган.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 19:03

    Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Минтақа давлатлари ва Озарбайжон Президентлари еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

    'Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 17:25

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди

    Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари учрашув ўтказишди.

    'Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 16:31

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

    Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.

    'Мирзиёев Тоқаевни мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 13:35

    Мирзиёев Тоқаевни мукофотлади

    Шундан сўнг Қозоғистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.

    'Мирзиёев ва Тоқаев 1,3 млрд долларлик лойиҳаларни ишга туширди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 12:36

    Мирзиёев ва Тоқаев 1,3 млрд долларлик лойиҳаларни ишга туширди

    Президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида товар айирбошлаш 4 млрд долларга етди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 12:09

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида товар айирбошлаш 4 млрд долларга етди

    Мирзиёев ва Тоқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.