АсосийДунё

BBC Трампдан расмий узр сўради

“Панорама” дастурида Трамп нутқидан олинган жумлалар нотўғри монтаж қилингани тан олинди.

'BBC Трампдан расмий узр сўради'ning rasmi

Британиянинг BBC телерадиокорпорацияси АҚШ президенти Дональд Трампдан расмий узр сўради. Қайд этилишича, ўтган йили эфирга узатилган “Панорама” дастурида 2021 йил 6 январдаги Трамп нутқидан парчалар монтаж жараёнида бирлаштириб юборилган.

Бу эса у тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга бевосита чақиргандек тасаввур уйғотган.

Монтаж қилинган версияда “Биз Капитолийга борамиз, мен сизлар билан биргаман ва биз курашамиз” деган жумлалар тўхтовсиз кетма-кет қўйилган. Аслида эса бу иборалар нутқда бир-биридан тахминан бир соат фарқ билан айтилган.

BBC раиси Самир Шаҳ бу ҳолат “зўравонликка даъват каби нотўғри таассурот” келтириб чиқарганини тан олиб, Оқ уйга шахсан хат юборган. Корпорация мазкур дастур эндиликда қайта намойиш этилмаслигини ҳам маълум қилган.

Трампнинг адвокатлари BBC раддия ва узр сўрамаса, 1 миллиард долларлик товон пули талаб қилиб судга мурожаат қилишини айтган эди. Корпорация узр сўради, аммо компенсация тўлашдан бош тортди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш бўйича лойиҳани ўрганмоқда'ning rasmi

    Дунё 14.11.2025 17:41

    Россия Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш бўйича лойиҳани ўрганмоқда

    Қиймати 100 млрд доллардан ошиши мумкин бўлган қувур тизими таклиф этилмоқда.

    'Россия рус тили расмий тил бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмоқчи'ning rasmi

    Дунё 14.11.2025 16:00

    Россия рус тили расмий тил бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмоқчи

    Ҳозирги қонунчиликка кўра, хорижий гувоҳномалар Россияда тан олинади, аммо улар рус тилига таржима қилиниб, нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.

    'NASA Марсга йўл олди: “New Glenn” муваффақиятли учирилди'ning rasmi

    Дунё 14.11.2025 15:27

    NASA Марсга йўл олди: “New Glenn” муваффақиятли учирилди

    Blue Origin ракетаси Марсга йўналтирилган икки зондни орбитага чиқарди.

    'Андижонда собиқ профилактика инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 14.11.2025 14:54

    Андижонда собиқ профилактика инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Карелияда Су-30 самолёти ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё 14.11.2025 13:54

    Карелияда Су-30 самолёти ҳалокатга учради

    Ҳодиса одамлар яшамайдиган ўрмон ҳудудида содир бўлган.

    'Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади'ning rasmi

    Дунё 14.11.2025 11:09

    Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади

    адқиқотлар сичқонларда умр кўриш муддатини 9,4 фоизга оширганини ва ҳаёт давомийлигини 64,2 фоизга узайтирганини кўрсатди.