АсосийДунё

18 ёшли бразилиялик футболчи укасининг тасодифий ўқи натижасида ҳалок бўлди

“Арагуаина”нинг 20 ёшгача бўлганлар жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган ва маҳаллий мусобақаларда иштирок этган.

'18 ёшли бразилиялик футболчи укасининг тасодифий ўқи натижасида ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилиянинг “Арагуаина” клуби футболчиси Вандерсон Баррос де Соуза укаси ов милтиғини тозалаётганда тасодифан отиб юборган ўқдан ҳалок бўлди. Ҳодиса уйларида содир бўлган.

Poder Goias нашри маълумотига кўра, фожиа 9 ноябрь куни Арагояния шаҳрида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 16 ёшли ука ов милтиғини тозалаётганда эҳтиётсизлик билан тепкини босиб юборган. Ўқ Вандерсоннинг бўйнига теккан ва у воқеа жойида вафот этган.

Полиция ҳодисани “тасодифий ўқ отиш” деб баҳолаб, қуролнинг қаердан олингани ва рухсатномаси бор-йўқлигини текширмоқда. Шунингдек, футболчининг укаси яқин кунларда сўроққа чақирилади.

“Арагуаина” клуби расмий баёнот бериб, футболчининг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Клуб спорт директори Силваниу Родригес Кастронинг сўзларига кўра, Вандерсоннинг оиласи оғир руҳий ҳолатда, укаси эса шок ҳолатида экан.

Шаҳар мэрияси спортчи хотирасига ҳурмат сифатида 10 ноябрь куни барча спорт тадбирларини тўхтатди. Тергов ишлари “қасддан бўлмаган ўлдириш” моддаси бўйича давом этмоқда.

Маълумот учун, Вандерсон “Арагуаина”нинг 20 ёшгача бўлганлар жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган ва маҳаллий мусобақаларда иштирок этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик “шатдаун”ни якунлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:28

    Трамп АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик “шатдаун”ни якунлади

    Қонун кучга кириши билан “шатдаун” давомида маошсиз қолган давлат хизматчилари ишга қайтди ва тўланмаган ойликлар уларга қоплаб берилди.

    'Хитойда яқинда очилган кўприкнинг бир қисми қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:06

    Хитойда яқинда очилган кўприкнинг бир қисми қулади

    Хитойнинг Сичуань вилоятида яқинда фойдаланишга топширилган Хунци кўпригининг бир қисми қулади.

    'Ўзбекистонда 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картаси очиш мумкин бўлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:37

    Ўзбекистонда 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картаси очиш мумкин бўлади

    Адлия вазирлиги банк карталарини чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини янгилади.

    'Германияда роботлар овқат пиширадиган ошхона ишга тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:41

    Германияда роботлар овқат пиширадиган ошхона ишга тушди

    Германиянинг Дюссельдорф шаҳридаги REWE супермаркетида дунёдаги илк тўлиқ автоном ошхона тизими — CA-1 Series 4 ишга туширилди.

    'Кремль: Тўқаев Трампдан Путинга ҳеч қандай хабар етказмаган'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:44

    Кремль: Тўқаев Трампдан Путинга ҳеч қандай хабар етказмаган

    Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Москвага ташрифи чоғида Владимир Путинга АҚШ президенти Доналд Трампдан ҳеч қандай “сигнал” ёки хабар етказмаган.

    'Трамп Исроил президентидан Нетаняхуни афв этишни сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:15

    Трамп Исроил президентидан Нетаняхуни афв этишни сўради

    АҚШ президенти Нетаняхуга қарши ишни “сиёсий таъқиб” деб атаб, уни Исроилни тинчлик сари етаклаётган раҳбар сифатида ҳимоя қилди.