АсосийДунё

Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди

Яқинлашиб келаётган кучли “Фунг-Вонг” тайфуни туфайли Филиппин ҳудудида хавф даражаси оширилди, Лусон оролидаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

'Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди'ning rasmi

South China Morning Post’нинг ёзишича, Филиппин ҳукумати “Фунг-Вонг” тайфуни хавфи туфайли қарийб бир миллион кишини эвакуация қилди. Лусон оролининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғмоқда, шамол тезлиги соатига 230 км.га етган.

Об-ҳавонинг ёмонлашиши оқибатида 400та авиарейс бекор қилинди, мактаб ва ишхоналар вақтинчалик ёпилди. Тайфун бугун тунда Лусон оролининг шарқий соҳилидаги Аурора провинциясига етиб келишини кутилмоқда.

Мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида энг юқори — бешинчи даражадаги хавф эълон қилинган.

Шу билан бирга, мамлакат ҳозирча аввалроқ юз берган “Калмаэги” тайфуни оқибатларини бартараф этмоқда. Ушбу офат натижасида 224 киши ҳалок бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар