АсосийЖамият

Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республикада ноябрь ойи "Браконерликка қарши курашиш" ойи деб белгиланди.

'Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди'ning rasmi

Мақсад — Ўзбекистон Республикасининг "Экологик назорат тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида" ва "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлари ижросини таъминлаш, браконерликка қарши қатъий чоралар кўришдир.

Ой давомида барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг чўл, тоғли ҳудудларида ҳамда табиий сув ҳавзаларида ноқонуний равишда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш, жумладан, ноқонуний балиқ овлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда экологик назорат тартибида рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир ҳудудда рейд тадбирлари ўтказиш бўйича тезкор гуруҳлар шакллантирилиб, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларига риоя эътилиши бўйича тарғибот ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Экология вазирлиги ҳар қандай турдаги ноқонуний ов қонунчиликка кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтади. Агар браконерлик ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 телефон рақамлари, 1157, 1207 қисқа рақамлари ёки @ecogovuz_bot орқали хабар беринг.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:48

    Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади

    Янги тизим таълим сифати ва муассасалар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган.

    'COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:19

    COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?

    Мутахассислар янги мутация тарқалиш эҳтимоли пастлигини таъкидламоқда.

    'Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:30

    Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди

    Президент пойтахтда иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

    'Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:30

    Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди

    Кенияда ноқонуний равишда тирик чумолиларни олиб чиқмоқчи бўлган шахсга нисбатан қатъий жазо тайинланди.

    'Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:15

    Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

    Мирзачўл туманида фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ўринбосари 3 млн сўм пора олаётган вақтида қўлга олинди.

    '“Ўзгидромет” 17 апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:55

    “Ўзгидромет” 17 апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Унга кўра, жума куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.