АсосийДунё

БМТ Сурия президенти Аҳмад аш-Шарага қарши санкцияларни бекор қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Аҳмад аш-Шара ва Сурия Ички ишлар вазири Анас Хаттобга нисбатан қўлланилган санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.

'БМТ Сурия  президенти Аҳмад аш-Шарага қарши санкцияларни бекор қилди'ning rasmi

Овоз бериш жараёнида 15 аъзодан 14 нафари, жумладан Россия ва АҚШ, қарорни қўллаб-қувватлади. Хитой эса овоз беришдан тийилди. Ҳужжатда Суриянинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлиги қайд этилган.

Санкциялар аввал “Ал-Қоида” билан боғлиқ халқаро чекловлар доирасида жорий этилган эди. Британия, Россия, Франция ва Покистон вакиллари бу қарорни Сурия иқтисодий тикланиши йўлида муҳим қадам сифатида баҳолади.

Сурия ҳукумати эса санкцияларнинг бекор қилиниши мамлакатга нисбатан ишонч ортиб, уни халқаро ҳамжамиятга қайта интеграция қилиш имконини яратаётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар