1 октябрдан бери давом этаётган “shutdown” АҚШ тарихидаги энг узоқ ҳукумат инқирозига айланди.
Демократлар паст даромадли аҳолига тиббий суғурта субсидиясини сақлаб қолишни истаса, республикачилар бу ташаббусни бюджет учун ортиқча харажат деб ҳисобламоқда.
Натижада федерал идоралар қисман ёпилган, транспорт тизими ва ижтимоий хизматлар фаолияти издан чиқмоқда.
Мутахассислар шатдаун узоқ давом этса, иқтисодиётга миллиардлаб доллар зарар етишини огоҳлантирмоқда.






